Самарқандда 11 та ҳужжат сабаб Chevrolet ONIX хатланди

1 дақиқа ўқиш349
Самарқандда 11 та ҳужжат сабаб Chevrolet ONIX хатланди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан қарздор фуқарога тегишли “Chevrolet ONIX” русумли автомашина аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси иш юритувига 2026 йил 23 августдаги Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақаси ҳамда бошқа ундирувчи ташкилотларнинг қарорларига асосан, фуқаро С.А.га нисбатан 11 та ижро ҳужжати келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжатларига кўра, қарздордан жами 196,8 миллион сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.

Бироқ белгиланган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжатлари талаблари бажарилмаган.

Шундан сўнг, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, қарздорга тегишли “Chevrolet ONIX” автомашинасига қидирув эълон қилинди.

Мажбурий ижро бюросининг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида автомашина қарздорнинг яшаш хонадони яқинидан аниқланди.

Ҳозирда транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Қарздорлик белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда, мазкур “Chevrolet ONIX” транспорт воситаси қонунчиликда белгиланган тартибда электрон аукцион савдоларига чиқарилиб, тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?