3 501
Диёр Имомхўжаев: "Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман"
ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Самвел Бабаян ҳақида гапирди.
"Самвел Бабаяннинг бирор клубда иш бошлаши шу лигада интригани оширади. Биринчидан, у совринлар учун курашадиган жамоа қила олади. Иккинчидан, академиядан етишиб чиқаётган тарбияланувчиларнинг асосий жамоага қадар бўлган йўллари қандай бўлиши кераклигини яхши билади.
Сизда савол бўлиши мумкин: Бабаянни танқид қилардинг, нега энди бундай фикр деган. Тушунтириш бераман. Ҳар қандай мутахассисга турли ракурсдан қараш мумкин. Регламентга амал қилса, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлса ва умуман қинғир ишлар қилмаса, мен Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман.

Биз шундай тизим яратишимиз керакки, қонунлар, низомлар ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Агар шахслар улардан устун бўлишга интилаётган бўлса, у ҳолда уларга қарши курашиш керак. Бизнинг асосий принципимиз шу. Ўзаро тийиб туриш тушунчаси доим ишлаши шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш