15:23 / 23.07.2021
1 001

Суперлига. Драган Черан – биринчи давранинг энг зўри!

Суперлига. Драган Черан – биринчи давранинг энг зўри!

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Драган Черан "Инстат" индекси бўйича Суперлигада биринчи давранинг энг яхши футболчиси деб топилди.  Футболчиларнинг умумий ҳаракатларидан келиб чиққан баллар бўйича Драган энг яхши кўрсаткич қайд этди.

Жами кўрсаткичлар бўйича кучли бешлик қуйидагича кўриниш олди:
Драган Черан - 262
Аваз Ўлмасалиев - 253
Сардор Собирхўжаев - 252
Анзур Исмоилов - 244
Фарруҳ Сайфиев - 243

Черан, Собирхўжаев ва Темурхўжа Абдухолиқов 10тадан голли имконият яратган ҳолда бу борада пешқадамга айланишди. Шунингдек, Черан дарвозага энг кўп йўлланган аниқ зарба мавжуд - 13та. Темурхўжа Абдухолиқов 10 бор, Санжар Турсунов эса 9 марта аниқ зарба йўллаган.
Тўпни шерикларига энг кўп етказиб беришда Собирхўжаев 554 узатма билан етакчи бўлган (90 фоиз аниқлик). Анзур Исмоилов 511 (93%) ва Станислав Андреев 460 (76%) эса кейинги поғонада жойлашган.

Муҳим узатмалар борасида Собирхўжаев, Сайфиев ва Шерзод Насруллаев 7тадан шундай ҳаракат билан энг яхши футболчиларга айланган.
Кросслар бўйича Александр Мерзляков (13), Шерзод Насруллаев (10) ва Акрам Комилов (10) кучли учликда жойлашган. Рақибни энг кўп алдаб ўтиш борасида Дониёр Абдуманнопов (28), Жасур Жалолиддинов (23) ва Драган Черан (22) пешқадамлар сафида турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Драган Черан – биринчи давранинг энг зўри!
[/banner_pushhouse