13:30 / 30.07.2021
1 114

Элдор Шомуродовнинг «Рома» билан қачон шартнома имзолаши маълум бўлди

Элдор Шомуродовнинг «Рома» билан қачон шартнома имзолаши маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиради.

Италиялик инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, «Рома» ва «Женоа» клублари трансфер борасида келишувга эришган. Рим клуби Шомуродовни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади, битим қиймати 17,5 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, 2,5 миллион миқдоридаги эҳтимолий бонуслар ҳам назарда тутилган. «Женоа» футболчининг кейинги трансферидан 10% улушга эга бўлади. Шомуродов 2 август, душанба куни шартнома имзолаш учун Римга етиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг «Рома» билан қачон шартнома имзолаши маълум бўлди
[/banner_pushhouse