
Жозе Моуриньо “Рома” таркибини ўзига мослаштирмоқда. Португалиялик мураббий ташаббуси билан Элдор Шомуродов “Женоа”дан олиб келинди ва расман таништирилди.
Ҳамюртимизнинг Римга келиши “Рома” таркибидаги жаҳон ва Европа чемпиони Педро Родригеснинг кетиш пайтига тўғри келиб қолди. Аниқроғи, Жозе Моуриньо 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига янги мавсумда имкон бермаслигини таъкидлаб, уни мавсумолди йиғинига жалб қилмади.
“Рома” яқинда испаниялик футболчини “Зенит”га таклиф қилиб, эронлик ҳужумчи Сардор Азмуннинг трансферида ундан фойдаланмоқчи эди. Бироқ, охир-оқибат римликлар Элдор Шомуродов номзодида тўхтади.
Ўтган мавсумда Педро жамоанинг энг фаол ўйинчиларидан бўлди. У жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва еттита голли пас муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар