Бундан бироз аввал Токио-2020 бронза медали совриндори бўлган Бекзод Абдураҳмонов тез орада турмуш қуради.
Маҳоратли курашчимизнинг оила аъзолари "Спорт" телеканалидаги суҳбат давомида келин таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулова эканини айтиб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 да боксчи Баҳодир Жалолов билан бирга байроқдор бўлган Нигора Турсунқулова илк босқичдаёқ мағлубиятга учраб, мусобақа билан эрта хайрлашган эди.
Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов 1990 йилнинг 15 мартида Тошкентда туғилган. У фаолияти мобайнида 2 мартадан Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида эса бронза медални қўлга киритган. Шунингдек, Бекзод Рио—2016 Олимпиадасида ҳам иштирок этган.
Нигора Турсунқулова эса 1999 йилнинг 4 апрель санасида Жиззах вилоятида туғилган. У таэквондо бўйича 2018 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Нигора Жакартада ўтган Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.
Қайд этиш ўринли, бунгача ҳам ўзбекистонлик спортчилар ўзаро оила қурган ҳолатлар бўлган. Хусусан, оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 2020 йилнинг февраль ойида синхрон сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Алмира Маматказинага уйланганди. Шунингдек, гимнастикачи Оксана Чусовитина ва юнон-рум кураши устаси Баҳодир Қурбонов ҳам оила қурган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди