
23 июль куни старт олган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари бугун ўз ниҳоясига етди. Сайёрамизнинг энг нуфузли спорт тадбирида кўпчиликни медаллар жамғариш бўйича қайд этилган натижалар қизиқтириши табиий.
Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ушбу Олимпиадада 3 та олтин ва 2 та бронза, жами 5 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади.
Осиё қитъасида оладиган бўлсак, Хитой (2), Япония (3), Жанубий Корея (16) ва Эрондан (27) сўнг бешинчи натижани қайд этдик.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон Россиядан (5) сўнг иккинчи натижани қайд этди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса делегациямизга тенг келадигани топилмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаган эди. Ушбу натижа Осиё қитъасида Ўзбекистонни 4-ўринга олиб чиққан бўлса, МДҲда Россиядан сўнг 2-ўринни, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллашига хизмат қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар