00:20 / 10.08.2021
3 398

Баҳодир Жалолов финал ҳақида: «Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим. Жуда оғир бўлди»


Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Токио—2020 Олимпиадасида бокс бўйича +90 кг вазн тоифасида олтин медалини қўлга киритган Баҳодир Жалолов мусобақа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.

- "Финал жангининг биринчи раундида битта сезиларли зарба ўтказиб юбордим. Ўша вақтда ўзимни йўқотиб қўйдим. Калима қайтардим, юртбошимга, халқимга берган ваъдамни эсладим ва ўзимни қўлга олдим. Жуда қийин бўлди.

Бироқ иккинчи ва учинчи раундда бор кучим билан ҳаракат қилиб, ғалабага эришдим. Бу бутун Ўзбекистоннинг ютуғи, уларни ўйлаб, ўзимга мотивация олдим.

Ҳар бир спортчи рингга ютаман деб чиқади, мен ҳам уларнинг ҳар бирини ҳурмат қиламан", - деди Баҳодир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Жалолов Олимпиада финалида АҚШ вакили Ричард Торресни мағлуб этди ва олтин медалга эга чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов финал ҳақида: «Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим. Жуда оғир бўлди»