23:40 / 14.08.2021
1 349

Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда"

Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда"
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин стратегик жиҳатдан биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Ғалаба зурар эди. Футболчилар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ўйинга "Сўғдиёна"ни ўрганган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизга ишонч билдираётган раҳбариятимизга ҳам катта миннатдорчилик билдираман. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, ишоаманки телевизор ортида кўплаб яйпанлик ишқибозлар бизга далда бериб туришди. Барчаларини жамоа номидан табриклайман", - дейди Игорь Шквирин.

- Ҳумоюн Муртазоев бугун бироз орқароқда ҳаракат қилгани сизнинг кўрсатмангиз билан боғлиқми?
- Ҳа. Чунки таркибимиздаги Синиша Бабич ҳали тузалгани йўқ. Сардор Абдураимов ҳам тайёр эмас. Шу боис Ҳумоюнни ҳужумчи ортида синаб кўришга қарор қилдик.

- Бугунги учрашувда қайси футболчи ўзини кўрсата олди?
- Мен айнан битта футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча футболчилар кўрсатмаларни бажаришди. Майдонда биринчи ўринда хоҳиш ва иштиёқ юқори эканлиги кўриниб турди. Футболда қанотлардан ташкил қилинган ҳужумлар марказдан уюштирилган ҳужумдан кўра доим кескинроқ бўлади. Шунингдек мухлисларга ҳам манзур келади. Бизда қанотда Билол Тошмирзаев яхши ўйнамоқда. Унда дриблинг бор. Умид қиламанки бу бизга фойда келтиради.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ҳолати қандай?
- Унинг жароҳати хавфли эмас. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Жиддий нарса йўқ.

- Айни пайтда Суперлигада қолиш учун қуйи ўринлардаги жамоалар орасида рақобат кучли кечмоқда. Сизнингча қайси жамоаларнинг Суперлигадан тушиб кетиш эҳтимоли бор?
- Бу ҳақида гапириш қийин. Масалан кеча "Сурхон" "Андижон"ни мағлуб этди. "Машъал" "Пахтакор" билан қандай ўйнаганини ҳамма кўрди. Тошкентда дуранг натижага эришиши ҳам мумкин эди. Шундай экан ҳаммаси олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда"
[/banner_pushhouse