
"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам расман "Рома" аъзосига айланди. Бу ҳақда "бўрилар" матбуот хизмати хабар тарқатди.
Англиялик футболчи римликлар билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. "Рома" Абрахамнинг трансфери учун Лондон клубига 40 миллион евро тўлади. "Челси" ҳужумчини 80 миллион еврога 2023 йил сотиб олиш ҳуқуқига эга. У янги жамоаси сафида 9-рақамда ҳаракат қилади.
2020/21 йилги мавсумда 23 ёшли Тэмми 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар