00:02 / 31.08.2021
4 952

Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?
Токиодаги XVI ёзги Паралимпия ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун паралимпиячиларимиз делегациямиз ҳисобига 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўштириб қўйишди.

Жумладан, пара енгил атлетиканинг F41 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш баҳсларида Бобуржон Омонов 14.06 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.77 метр натижа билан учинчи бўлди ва бронза медалини қўлга киритди.

Пара сузиш баҳсларининг S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича ўтказилган финалда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 2:27.92 дақиқа вақт билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа делегациямих ҳисобидаги медаллар 15 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза. Аммо умумжамоа ҳисобида бир поғона пастладик ва 13-ўринга тушдик. Эрон терма жамоаси биздан бир поғона юқорилади.

Умид қиламизки тез орада яна медаллар қўлга киритган ҳолда жадвалда юқорилаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?