18:30 / 03.09.2021
2 947

Хомяковга мушт туширган Шавкат Саидовга қандай жазо берилди?

Хомяковга мушт туширган Шавкат Саидовга қандай жазо берилди?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Ёдингизда бор, Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Машъал" (1:2) учрашуви якунида мезбон жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан муборакликлар устози Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт билан зарба берган эди.

Тартиб-интизом қўмитаси томонидан Шавкат Саидовга нисбатан 1 (бир) йил муддатга ҳар қандай футбол фаолияти билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

"Шунингдек, клубдан ушбу расмий шахсга 2021-йилги мавсум учун ЎзПФЛ томонидан тақдим қилинган лицензияни 3 кун муддат ичида топшириш талаб этилади.

Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради", дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт