11:30 / 15.09.2021
1 728

Баҳодир Жалолов: Рақиблардан энг зўрини кутганман!

Баҳодир Жалолов: Рақиблардан энг зўрини кутганман!
Ҳаваскорлар ўртасида барча нуфузли турнирлар – Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари олтин медалини қўлга киритган Баҳодир Жалолов “неКАРАтэ” YouTube-каналига интервью берди.

Қозоғистоннинг vesti.kz сайти берган маълумотга кўра, Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига рақиблари хақидаги саволларга жавоб берди. Хусусан, ҳамюртимиздан финалда Қозоғистон терма жамоаси сардори Қамшибек Кўнкабоевга қарши жанг қилиш имконияти ҳақида ҳам сўрашди. Эътиборингизга ушбу интервью таржимасини ҳавола қиламиз.

Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинлари финалида америкалик Ричард Торресни мағлуб этган. Америкалик боксчи эса ярим финал баҳсида Қамшибек Кўнкабоевни нокаут қилиб, сенсация кўтарганди.

- Олимпиадада ҳамма рақиблар кучли эди. Финал жанги жуда оғир бўлди. Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим, - дейди Баҳодир Жалолов.

- Торресни финалда кўришни кутганмидинг? Ёки кўпроқ Кўнкабоев билан бўладиган навбатдаги жангга тайёрландингми?
- Финалдаги рақибим Кўнкабоев бўладими ёки Ричард Торресми менга фарқи йўқ эди. Ҳал қилувчи жангда энг зўри билан жанг қилиш қизиқ эди.

- Энг кучлисини кутганмидинг?
- Ҳа.

- Олимпиададаги ҳакамлик қандай бўлди? Ҳаммасидан қониқдингми?
- Менинг жангларимда ишлаган ҳакамлар ҳалол бўлди. Ҳаммаси жойида эди.

Таъкидлаш жоизки, Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кўнкабоев рақобати замонавий боксда кўплаб мухлису мутахассислар диққат марказида туради. Спорт оламида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик спортчиларнинг ўзаро рақобатлашуви анчадан бери бор. Ўта оғир вазнли ушбу икки боксчи ўзаро етти марта тўқнаш келган ва ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси тўрт бор рақибини мағлубиятга учратган.

Эътиборли томони, Қамшибек Кўнкабоев Баҳодир Жалоловга тўрт бор финалларда – бир маротаба жаҳон чемпионати ва уч марта Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи сўнгги жангида имкониятни бой бериб, олтин медалдан қуруқ қолган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев, ҳиндистонлик Сатиш Кумар, британиялик Фрейзер Кларк ва америкалик Ричард Торресни енгиб, фаолиятида илк бор Олимпия чемпиони бўлди.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов профессионал рингда ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирга қадар ҳамюртимиз саккизта жанг ўтказиб, шуларнинг барчасида рақибларини нокаут қилган. Қамшибек Кўнкабоев ҳам профессионал ўртасида учта жанг ўтказиб, барча баҳсни муддатидан олдин якунлади.

Мутахассислар Жалолов ва Кўнкабоев рақобати профессионал боксда ҳам давом эттишини таъкидлаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: Рақиблардан энг зўрини кутганман!