13:56 / 21.09.2021
1 880

«Сурхон» собиқ футболчилари қай тарзда калтакланганини сўзлаб берди

«Сурхон» собиқ футболчилари қай тарзда калтакланганини сўзлаб берди
«Сурхон» собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтаклангани ва «Сурхон» футболчиларни клуб раҳбарини ҳақорат қилганликда айблаётгани ҳақида хабар берилганди. «Менинг Юртим» телеканали футболчиларнинг вазият борасидаги фикрлари билан қизиқди.

- "Биз «Сурхон» клуби футболчиларимиз, биз билан шартнома бекор бўлганини айтишди. Биз бунга рози бўлдик, фақат қарз бўлган маошларимизни тўлаб беришларини сўрадик. Февраль ойидан июнь ойига қадар маошларимиз тўлиқ тўлаб берилмади. Нафақат биз, балки бошқа футболчиларда ҳам шу муаммо бор.

Қўпол қилиб айтганда, бизни кўчага улоқтириб юборишди. Икки ҳафта олдин маошимизни сўраб клуб раҳбарининг ёнига бордик, у бизни ҳақорат қилиб, ҳайдаб юборди. Устингиздан арз қиламан деганимизда, «хоҳлаган жойингга бор», деди. Ундай бўлса, биз Ўзбекистон футболчилар уюшмасига боришимизни айтдик. Бунга жавобан раҳбар «билганингни қил, кимга айтсанг, айт», деди. Бундан ғазабланган Жавоҳир Эсонқулов унинг эшиги ёнига ҳақоратли ёзувни қолдирди
", - деди «Сурхон» собиқ футболчиси Акром Хўжаев.

Футболчиларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган куни «Сурхон» клуби аъзолари уларнинг маошини олиб кетиш учун клубга таклиф қилган.

«Кабинетга кирганимда, у ерда Абдумажид Тоиров, Азим Исматов, клуб раҳбари Азамат Абдураҳмонов ва жамоа сардори Асрор Ғофуров бор эди. Азамат стол остидан йўғон таёқни олиб, компьютердаги ёзувни кўрсатди ва ‘буни сен ёздингми’, деб сўради. Мен йўқ деб жавоб бердим. Кейин эса мени дўппослашни бошлашди. Биринчи бўлиб Азим урди, кейин Асрор. Ерга йиқилдим, сўнг Азамат келиб таёғи билан ура бошлади. Ураётган вақтда ҳам сен ёздингми деб қайта-қайта сўради. Мен йўқ дедим. Асрор отвёрткани олиб, ‘уни сўйиш керак дея такрорларди’. Азамат эса Абдумажид Тоировга ‘кел, ойнани очиб, уни улоқтириб юборамиз’, дея таклиф билдирди», — деб қўшимча қилди Акром Хўжаев.

«Абдумажид Тоиров орқадан ушлаб турди, сўнг дўппослашди. Ёзувни мен ёздим деб тан олганимдан сўнг ҳам улар мени тўхтамай дўппослашда давом этди. Асрор Ғофуров эса «бу ҳам кам унга», дея атрофимда юрарди. Азамат Абдураҳмонов жараённи шунчаки кузатиб, бизга ва компьютер экранига қараб кулиб ўтирди», — дейди Жавоҳир Эсонқулов.

Эфирда таъкидланишича, уни дўппослаганлар Жавоҳир Эсонқуловга бир неча бор қўнғироқ қилиб, даъво аризасини қайтариб олишини илтимос қилган.«Ҳа тто пул ҳам таклиф қилишди, лекин мақсадим пул эмас», — дейди Жавоҳир Эсонқулов.

Арком Хўжаев ҳам энди унга клубдан ҳеч нарса керак эмаслигини ва охиргича боришини айтди.
«Мен охиригача бораман. Клубдан менга энди ҳеч нарса керак эмас, бир тийин ҳам олмайман. Бу ерда менинг ва дўстимнинг ғурури поймол бўлган» — дейди Акром Хўжаев.

«Сурхон» матбуот хизмати клуб футболчи Жавоҳир Эсонқулов билан 2021 йилнинг 1 февраль куни шартнома имзолангани ва ушбу шартнома ЎзПФЛ томонидан 2021 йилнинг 25 февраль куни рўйхатдан ўтказилганини маълум қилди. Меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 1 февралидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган.

Клуб келтирган шартнома ҳужжатларида қайд этилишича, Жавоҳир Эсонқуловнинг Термиз жамоасидаги ойлик маоши 5 682 000 сўмни ташкил этган. 12 фоиз даромад солиғини олиб ташлаганда, футболчи ҳар ой 5 миллион сўм маош олиши кўзда тутилган.

Шунингдек, футболчи агарда мавсум охирида клуб 1—10-ўринларнинг бирида якунласа 95 миллион сўм қўшимча бонус сифатида пул олиши кўрсатилган. 2022 йилда клуб 1—8-ўринлардан бирини эгалласа, футболчига яна қўшимча 95 миллион сўм бонус пули берилиши кўрсатиб ўтилган.

Фото: «Сурхон» клуби матбуот хизмати
«Жавоҳир Эсонқулов ‘Сурхон’ билан шартномасини ўзаро бекор қилган 2021 йилнинг 12 июлига қадар 27 600 000 (йигирма етти миллион олти юз минг сўм) пул олган. Демак, футболчи февраль ойидан 1 июлига қадар 25 000 800 минг сўм олиши керак бўлган, аммо футболчи 27 600 000 минг сўм олган. +11 кунни қўшсак 5 000 160 / 31*11=1 774 250 сўм. Эсонқулов жами олиши керак бўлган маблағ – 26 775 050 сўм бўлган. Футболчи олган сумма эса 27 600 000 сўмни ташкил этади. Якуний ҳисобни олсак, Жавоҳир Эсонқулов клубдан ортиқча 842 950 сўм олган», — дейилади клуб баёнотида.

Шунингдек, «Сурхон» Жавоҳир Эсонқулов билан тузилган меҳнат шартномаси 12 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинганини ва футболчи ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги тўғрисидаги бекор қилиш вароғига қўл қўйганини маълум қилди. Бироқ клуб 18 сентябрь куни берган маълумотида шартнома 21 июль куни бекор қилинганини билдирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Сурхон» собиқ футболчилари қай тарзда калтакланганини сўзлаб берди