Остон Ўруновни Россия футболига олиб кирган, “Спартак”да бош директори бўлганида ҳамюртимизни ушбу клубга ўтказган ва “Уфа”га қайтарган Шамиль Газизовнинг антиқа ишлари ошкор бўлмоқда.
“Спартак”даги фаолияти ярим йил ҳам давом этмаган Шамиль Газизов анчадан бери клуб ва унинг хўжайини Леонид Федун билан судлашмоқда. Асосий муаммо – пул. Газизов унинг ҳақини беришмаганидан шикоят қиляпти, Федун эса бу мутахассис уни алдаганини таъкидлаяпти.
Пул талашиш масаласига чуқур кирмасдан, айрим маълумотларни келтирамиз ва асосий эътиборни Остон Ўрунов атрофидаги вазиятга қаратамиз.
Судда “Спартак” президенти Леонид Федун Шамиль Газизов билан тузилган қўшимча шартнома бўйича уни чалғитишганини таъкидлади. Федун бу шартномани клубнинг кадрлар хизмати тайёрлаганига ва у барча қонун-қоидаларга тўғри келишига ишонган ва уни имзолаган.
Шундан сўнг, клуб катта харажатлар қилишига тўғри келган. “Спартак” вакиллари судга Газизовнинг хавфсизлиги учун уч ярим миллион рублдан кўп маблағ сарфланганини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, Газизов клубдан ойига олти ярим миллион рублдан ортиқ пул топган. Шартнома бўйича ҳар йили 30 миллион рублни мукофот тариқасида олиши режалаштирилган. Суд фикрига кўра, иш шу тақлид давом этганида Газизов “Спартак”дан шартнома бўйича 500 миллион рублдан ортиқ маблағ оларди.
Бу масалалар ўз йўлига. Бироқ, Остон Ўруновнинг трансферида ҳам шартномага ғалати бандлар киритилгани ошкор бўлди. Улар на клуб, на ўйинчи фойдасига, балки кўпроқ Газизовнинг манфаатига хизмат қилади.
Унга кўра, Остон Ўрунов кейинчалик “Спартак”дан бошқа клубга миллион евродан қимматга трансфер қилинса, бу сумманинг 50 фоизи Шамиль Газизовга ўтказилиши белгиланган.
Энг қизиғи, Остон Ўрунов учун 6 миллион евро ва ундан баландроқ сумма таклиф қилинса, “Спартак” бу трансферга кўнса ёки рад этса ҳам, Газизовга шартнома бўйича таклиф этилган сумманинг 50 фоизини тўлаши кераклиги кўрсатилган.
Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Шамиль Газизов Остон Ўруновдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган бўлиши мумкин. Чунки, ҳамюртимиз дебют мавсумида “Уфа”да зўр ўйнаганидан кейин унга Россия премьер-лигасининг деярли барча етакчиларидан таклиф келиб тушди.
2020 йилнинг ёзида Шамиль Газизов “Уфа” бош директорлигидан “Спартак”даги шу лавозимга ўтказилгани Остон Ўруновнинг тақдирини шу клуб билан боғланишига сабаб бўлди. Шамиль Газизов бошқа клублар “Спартак”дан кўра кўпроқ сумма таклиф қилганига қарамай, Ўруновни бир миллион евро атрофидаги маблағ эвазига “қизил-оқ”ларга сафига олиб ўтди.
Тўғриси, мамлакатимизнинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Остон Ўрунов учун бу аччиқ тажриба бўлди. Асосан аниқ тактик схемалар ва талаблар асосида ўйин қурадиган “Спартак” мураббийлар штаби креатив футболчи сифатида эркин ҳаракат қиладиган легионеримизга етарлича имконият бермади. Кейинчалик футболчининг кўп жароҳатга йўлиққани ҳам унинг захирага михланишига сабаб бўлди.
Айни пайтда “Уфа” Остон Ўруновни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. Бироқ, легионеримиз бу жамоа сафида ҳам кутилган ўйинни намойиш эта олмаярти. Кейинги пайтда Ўрунов учрашувлар қайдномасига киритилмаган ҳолатлар ҳам кўп учрамоқда. Биз Ўруновга тезроқ ўз ўйинини топиб олишини тилаймиз! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин