20:52 / 25.09.2021
804

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Турон"ни мағлуб этди

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Турон"ни мағлуб этди
Фото: championat.asia
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" ўйини якунига етди. Учрашувда "шерлар" рақибидан 3:1 устун келди.

Баҳснинг 26-дақиқасида Драган Черан ҳисобни очди. 49-дақиқада Касминин мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай "шерлар" футболчиси Темиров ўз жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 90-дақиқага қўшилган вақт ўтиб бораётган бир пайтда Ҳожимат Эркинов гол урди ва бошқа ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан сўнг шерлар ҳисобидаги очколар сони 51 тага етди ва улар карвонбошилик қилишда давом этмоқда. Шунингдек, "Турон" 12 очко билан сўнгги поғонадан жой олган.

"Пахтакор" – "Турон" - 3:1
Голлар
: Драган Черан 26, - 1:0 (Шароф Муҳитдинов). Владислав Касминин 50, - 1:1 (Билолхон Тошмирзаев). Шерзод Темиров 61, - 2:1 (Достонбек Ҳамдамов). Ҳожимат Эркинов 90+2, - 3:1 (Достонбек Ҳамдамов).

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 79), 9.Шерзод Темиров, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 90+4), 19.Шароф Муҳитдинов (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 90+4), 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 11.Боян Матич 16.Марлен Чобанов, 42.Аббос Файзуллаев, 88.Шаҳзод Азмиддинов,
"Турон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов 3.Даврон Умиров (43.Ким Бойонг, 46) (8.Суннатилло Эрматов, 76), 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Сардор Абдураимов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Ихтиёр Тошпўлатов (23.Отабек Зокиров, 76), 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 30.Синиша Бабич (7.Суннатилло Абдуллажонов, 76), 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Ғиёс Комилов, 14.Дониёр Исмоилов, 20.Фирдавс Чакалов, Исмоилжон Оҳунжонов.
Огоҳлантиришлар: Аслиддин Тоштемиров 3, Шерзод Темиров 61, Драган Черан 65, Азизбек Турғунбоев 73, Анзур Исмоилов 75, Суннатилло Эрматов 84.
Четлатиш: Суннатилла Эрматов 2СК (ўйин тугагач)

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Турон"ни мағлуб этди
[/banner_pushhouse