17:44 / 28.09.2021
2 209

Самвел Бабаян кейинги ўйинларда "Навбаҳор" клуби бош мураббийи вазифасини бажаради

Самвел Бабаян кейинги ўйинларда "Навбаҳор" клуби бош мураббийи вазифасини бажаради
Охирги пайтларда Самвел Бабаяннинг ўйин пайти техник ҳудудда бўлаётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Буни қаранг-ки, ушбу мутахассис навбатдаги учрашувларда ҳам бош мураббий турадиган жойда кўриниш беради. Сабаби "лочинлар" устози Виктор Жалилов бетоб бўлиб қолган. Бу ҳақда клуб ПФЛга хат юборган.

- "Навбаҳор" — "Қизилқум" ўйини олдидан Виктор Жалилов бетоб экани ва техник зонада Самвел Бабаян футболчиларга кўрсатма бериши мумкинлиги борасидаги хабарга нисбатан турли фикрлар янгради.

Бабаян Регламентни бузиши билан жаримага тортилди. Қайта бузгач, битта учрашувдан четлатилди. Шу тариқа, у жарима тўлади ва "Турон" билан ўйинда техник зонага қўйилмади.

Суратда эса "Навбаҳор" раҳбари томонидан ёзилган хат мазмуни бор. Биз Жалиловга соғлиқ тилаймиз. Бироқ унинг аҳволи яхши бўлмаса, ўрнида Бабаян ишлашига қаршилик кўрсатмаймиз. Жалилов техник зонада бор вақтида футболчиларга кўрсатма бериш ёки ҳакамга мурожаат қилиш учун фақатгина у ҳақли ҳисобланади.

Бирор хабарни муҳокама қилишдан аввал уни яхшилаб тушуниб олиш зарар қилмайди. Биз учун Регламент олдида барча баробар, - деди ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян кейинги ўйинларда "Навбаҳор" клуби бош мураббийи вазифасини бажаради