16:11 / 20.10.2021
1 812

Юрий Вернидуб "Шериф"нинг ЕЧЛдаги илк мағлубиятидан кейин нималар деди?

Юрий Вернидуб "Шериф"нинг ЕЧЛдаги илк мағлубиятидан кейин нималар деди?
"Шериф" устози Юрий Вернидуб ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида сафарда "Интер"дан учралган мағлубият (1:3) борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин бўлиб ўтди. "Интер" — гранд жамоа эканлигини айтмасам ҳам барча яхши билади. Улар Италия чемпионатида олтин учун кураш олиб боришмоқда. Шунга қарамай, биз ўз ўйинимизни кўрсатишга уриндик. Биринчи бўлимни бой бердик — 0:1. Иккинчи бўлимда тактик ўзгариш қилдик ва 5 нафар ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик, чиройли тарзда жавоб голини уришга муваффақ бўлдик.

Афсуски, кейин стандарт вазиятлардан яна иккита тўп ўтказиб юбордик. Албатта, бундан кўпроғини, яхшироғини истагандик. Бироқ бўлар иш бўлди. Мен шогирдларимга ўйин учун, майдонда борларини бериб ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик билдираман — улар охиригача курашишди. Олдинда Тирасполдаги жавоб ўйини бор, тайёргарлик кўрамиз. Футболчиларим билан фахрланаман.

"Шериф" ва "Реал Мадрид" 3-турдан сўнг 6 очкодан жамғарган, лекин ўзаро ўйиндаги натижа туфайли Жасурбек Яхшибоев жамоаси биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Интер" ҳисобида 4 очко, "Шахтёр"да — 1 очко бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрий Вернидуб "Шериф"нинг ЕЧЛдаги илк мағлубиятидан кейин нималар деди?