22:18 / 20.10.2021
744

Рўзиқул Бердиев: Умид қиламанки, бизда бошқа йўқотиш бўлмайди

Рўзиқул Бердиев: Умид қиламанки, бизда бошқа йўқотиш бўлмайди
ОФК Кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган баҳсда "Насаф" Гонг Конгнинг "Ли Ман" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Асосий ишни бажардик ва финалдамиз. Осон ўйин бўлмаслигини билар эдик. Ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Асосийси ўйинни ғалаба билан якунлай олдик. Финал билан барчани табриклайман.

Биринчи таймда прессинг уюштириб, рақибга деярли ўйин бермадик. "Ли Ман"нинг ўйини бизга боғлиқ эканлигини билардик. Мен уларнинг савияси бизникидан паст, деб ўйламайман. Уларда яхши даражадаги маҳаллий ва легионер футболчилар ҳаракат қилади.

Андрия Калудерович жамоамизга келган пайтда бир нарсани таъкидлагандим, у тўпурар бўлмасин, аммо керакли вазиятда гол уриб бера олсин. Бугун худди шундай бўлди.

Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати бироз жиддий. Уни операция қилиш керак эканлигини эшитдим. Билишимча, унинг елка суяги синган. У келажаги энг порлоқ футболчиларимиздан. Умид қиламанки, бизда бошқа йўқотиш бўлмайди".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: Умид қиламанки, бизда бошқа йўқотиш бўлмайди