17:00 / 24.10.2021
2 350

Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган!

Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоадаги вазият ҳақида гапирди.
- Кўпчилик “Рома” устидан куляпти. Клубга эгалув қилувчи Фридкинлар оиласига аввалги хўжайинлардан бир уюм ахлат мерос бўлиб қолган. Ҳозирги раҳбарият уларнинг хатосини тузатиш учун жуда катта маблағ сарфлади. Улар вақт талаб қиладиган лойиҳани амалга ошириш учун шароит яратди. Устимиздан кулаётганлар эса, чўнтагини қаппайтириб кетганлардир.

Агар кимдир Моуриньо норози деса, бу ёлғон. Моуриньо кўпроқ ўйинчи олишни истаяптими? Ҳа, албатта. У ҳам ҳамма каби ротация қилиш имконига эга бўлишни хоҳлайди. Моуриньо бир хил савиядаги футболчиларга муҳтожми? Худди шундай, лекин у ношукр эмас, Фридкинлар ва Тьяго Пинтони ҳурмат қилади. Моуриньо ҳаммасини тушуниб турибди
, - дейди Жозе Моуриньо.

Таъкидлаш жоизки, “Рома” Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи учинчи турида Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасидан 1:6 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин Жозе Моуриньога танқидлар кўпайиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган!