Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси - Марко Станоевич билан боғланиб, клубда содир бўлаётган сўнгги воқеалар ва жамоанинг финал олдидан қандай кайфиятда эканлиги билан қизиқдик. Болқонлик футболчи, ҳар доимгидек интервю беришдан қочгани йўқ. Суҳбат давомида Андижондаги можаро, ОФК кубоги финали ва бошқа мавзулар ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.
- Келинг, суҳбатни ОФК кубоги ярим финалидаги ўйин борасидаги савол билан бошлайман. Айтингчи, нима учун "Насаф" иккинчи бор олдинда боратуриб, иккинчи таймни жуда бўш ўтказмоқда?
- Аслида, ҳаммаси бу қадар эмас. Биз биринчи бўлимда 2 та гол уриб, ўйинни тўлиқ бошқариб бордик. Рақиб деярли қаршилик кўрсата олгани йўқ. Аъло даражадаги кайфият билан танаффусга чиқиб кетдик. Иккинчи бўлим бошида ўзимизнинг қўпол хатоларимиз сабабли рақиб ҳисобни тенглаштирди. Улар дарвозамиз олдида хавфли вазият яратишни уддалай олмади. Шунчаки, хатоларимиздан сўнг юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланди, холос. Бу - футбол! Унда хато қилмайдиган футболчи бўлмайди.
- Ҳисоб тенглашгач, Рўзиқул Бердиев қандай кўрсатма берди?
- Биринчи навбатда, бор эътиборимизни майдонга қаратишимиз кераклигини таъкидлади. Ўтказиб юборилган голларни унутиб, ҳаммасини бошидан бошлашга ундади. Биз ўз кучимизга 100 фоиз ишонганимиз боис, яна рақиб дарвозасига гол киритишни уддалашимизни билдик. Шу боис, якунда ғалабани илиб кетдик. Ҳисоб тенглашгач, бир сония ҳам ғалаба қозонишимизга бўлган ишонч бизни тарк этгани йўқ. Ўйлашимча, руҳий ҳолатимизнинг яхши эканлиги ғалабанинг асосий омили бўлиб хизмат қилди.
- Андижон шаҳрида бўлган ўйин ҳақида фикрингиз қизиқ. Айтингчи, ҳакамнинг қарорини қандай баҳолайсиз?
- "Андижон" билан ўйин жуда оғир кечди. Биринчи навбатда майдоннинг аҳволи бизга эркин тўп суриш имкониятини тақдим этмади. Боз устига, рақиб Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган клуб ва табиийки, бор кучини ишга солди. Тўғриси, бош ҳакам нима учун бизнинг голни инобатга олмаганини билмадим. Тушунарсиз ҳолат юзага келди. Бу пайтга қадар биз иштирок этган ўйинларда ҳакамлик борасида бу даражадаги воқеалар содир бўлмаган эди. Умид қиламанки, мавсум сўнгича бошқа ноҳақлик қурбони бўлмаймиз.
- ОФК кубоги финали олдидан бу воқеа жамоа футболчиларининг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайдими?
- Ўйлашимча, йўқ. Биз аллақачон ҳаммасини бир четга суриб ташлаб, мавсумнинг қолган ўйинларида ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз. Ортда қолган воқеани хотирлагандан наф йўқ. Иштирок этаётган турнирларимизда қандай ўринни эгалашимиз ўз ўйинларимизга боғлиқ.
- Баҳрайнда бўладиган ҳал қилувчи "жанг" олдидан жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳар қандай финал олдидан барча жамоаларнинг имконияти 50/50 баҳоланиши турган гап. Бизда ҳам шундай вазият. Бу жойга етуб келгунга қадар жуда катта ҳажмдаги иш амалга оширилди. Мураббийлар штаби, футболчилар ва клубимизнинг барча жонкуярларининг саъй-ҳаракати сабабли бугун финал йўлланмасини қўлга киритдик. Умид қиламанки, ҳал қилувчи баҳсда, "аждарлар" мухлисларини хурсанд қиламиз. Биз ОФК кубоги ўртага тикилган ўйинда мухлисларимиз учун майдонда "жанг" қилишга тайёрмиз.
- Йигитлар руҳан финалга тайёр, деб ҳисоблайсизми?
- Албатта! Бутун жамоа клубимиз тарихида янги саҳифа очишга тайёр. Руҳан ва жисмонан ҳал қилувчи 90 дақиқага тайёрмиз. Насиб қилса, ортга ёруғ юз билан қайтамиз. Йигитларнинг кайфияти аъло даражада! ОФК кубогини қўлга киритиш. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш