00:35 / 30.10.2021
4 763

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади"

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади"
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида
- Кубок ўйини бўлгани боис баҳс жанговар руҳда кечди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Аммо бу – футбол. Биринчи таймни мисол қилсак, бир нечта вазиятларимиз бўлди, бироқ улардан унумли фойдаланолмадик. Ўйлашимча, айрим футболчиларга маҳорат етишмади. Йигитларга ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов тўқнашувидан кейин ҳакам айбдорга қизил карточка бермади. "Сўғдиёна" бу бўйича шикоят ёзадими?
- Ҳакамларга баҳо берадиган қўмита бор. Ҳозир бунга изоҳ беришим қийин.

- "Сўғдиёна"га шижоат етишмади. Бу ҳаяжон билан боғлиқмиди?
- Эҳтимол, руҳий тарафдан шундай бўлгандир. Футбол хатолар устига қурилади. Унда ким кўп хато қилса, ўша ютқазади.

- Ўйинни бошқариб борган ҳакамлардан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳакамларга нисбатан эътирозим йўқ, чунки бу ўйин энди тарихга айланди. Фақат футболчиларга эътирозим бўлиши мумкин.

- "Сўғдиёна" – "Насаф" ва шу каби тўқнашувлар ўзбекистонлик мураббийларда тажриба ошишига хизмат қиладими?
- Ҳар бир футболчи бор эътиборини ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга қаратса, учрашув қизғин кўриниш олади. Ҳеч ким майдонда мағлуб бўлгиси келмайди. Бугун шуни кўрдик, ҳар икки жамоа ютқазишни хоҳламади. Балки томошабоп ўтмагандир, лекин курашларга бой бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади"