Бугун Суперлигада 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бекободда "Металлург"га ютқазган "Турон" клуби кейинги мавсумни Про лигада ўтказиши аниқ бўлди.
Бундан ташқари ўз майдонида "Навбаҳор"га мағлуб бўлган "Андижон" ҳам сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар 13-ўриндан тепага чиқа олмайди.
Айни пайтда "Сурхон" ва "Металлург" клубларида "Андижон"дан 3 очколик фарқ бор. Водий клуби сўнгги турда ғалаба қозониб бу клубларга етиб олган тақдирда ҳам ўзаро ўйинларга кўра улардан устун бўла олмайди.
Ўзаро ўйинлар:
Андижон - Сурхон 1:0
Сурхон - Андижон 2:0
Андижон - Металлург 1:2
Металлург - Андижон 2:0
Маълумот учун, регламентга кўра 13 ва 14-ўриндаги жамоалар тўғридан-тўғри Про лигага тушиб кетишади. 12-ўринни эгаллаган жамоа эса 2 декабрь куни плей-оффда Про лигада 3-ўринни олган "Олимпик" клуби меҳмони бўлади.
Суперлигада сўнгги тур баҳслари 27 ноябрь куни бўлиб ўтади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди