Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди

Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
20 ноябрь куни Осиё олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси 40-юбилейи арафасида Ижроия кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
«Бу Ўзбекистон делегацияси учун чинакам муҳим воқеадир. ОСА президенти вазифасини бажарувчи Ража Рандҳир Сингҳ ва ОСА бош директори доктор Ҳусайн Ал-Мусаллам билан музокаралар, шунингдек, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари Робин Митчелл билан ўтказилган музокаралар жуда самарали бўлди», дея ёзади Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров телеграмдаги саҳифасида.
Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
21 ноябрь куни БАА Спорт бош бошқармаси раиси – Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти билан музокаралар бўлиб ўтди.
Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
«Доктор Аҳмад Абдуллоҳ Ҳумейд Бил Ҳул Ал Фаласий қитъа мамлакатлари аро мулоқот учун Осиё Олимпия кенгаши муҳим эканлигини таъкидлади.
Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
БААдаги дўстларимиз Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятларини диққат билан кузатиб борадилар ва мамлакат раҳбариятининг оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайдилар.
Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
Ўзбекистоннинг кўплаб спорт йўналишларидаги етакчилик позициялари алоҳида қайд этилди: БАА, ўз навбатида, бундай салмоқли натижаларга эришиш имконини берувчи тажрибани ўзлаштиришдан манфаатдор. Албатта, ушбу ҳамкорлик доирасида давлатлар ўртасидаги муносабатлар янада чуқурлашиб боради», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар