“Халл Сити” клубида иш бошлаган Шота Арвеладзе янги жамоаси учун дастлабки харидни амалга оширгани айтилмоқда. Гарчи клуб ҳали бу ҳақида расмий маълумот бермаган бўлса-да, лекин Туркияда фаолият кўрсатаётган таниқли агентлардан бири Кова Тилавпур мазкур трансфер хусусида маълум қилди.
Эронлик ҳужумчи 21 ёшли Аллахёр Сайидманеш “Халл Сити” билан шартнома имзолади. У Туркиянинг “Фенербахче” клубига тегишли эди. Англия клуби эса ҳужумчини сотиб олгани айтилмоқда. Трансфер суммаси тахминан 3 миллион евро атрофида.
Сайидманеш Эроннинг “Истиқлол” жамоасида фаолият олиб борган. 2019 йили эса “Фенербахче” клубига кўчиб ўтди ва ушбу жамоада тўп сурди. Кейинчалик ижара асосида “Истанбулспор” ва Украинанинг “Зарья” клубларида ўйнади. Қолаверса, у Эрон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди