date
views 1 731

Мурод Ризаев: Бундан кейинги ўйинда ҳам Шомуродовни асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли анча паст

Мурод Ризаев: Бундан кейинги ўйинда ҳам Шомуродовни асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли анча паст
"Рома" Италия А Сериясининг 28-турида "Аталанта"ни 1:0 ҳисобида таслим этди. Дзаньолонинг узатмасидан сўнг Абрахам гол урди.
"Бўрилар" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов майдонга тушмади.

Таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев телеграмдаги саҳифасида Шомуродов кейинги ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли камлиги ҳақида фикр билдирди.

- "Рома"да иккита дурангдан сўнг кетма-кет иккита ғалаба. Бу яхши, албатта. Лекин Моуриньо Элдорни майдонга туширмади. Бундан эса 10 март куни "Витесс" билан бўлиб ўтадиган ўйинда ҳам футболчимизни асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли анча пастлигини билиб олиш қийин эмас. Қолаверса, авваллари кўп таваккал қиладиган қайсар Жозе ҳам анча эҳтиёткор бўлиб қолган, - деди Мурод Ризаев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мурод Ризаев: Бундан кейинги ўйинда ҳам Шомуродовни асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли анча паст