Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.
"Пахтакор"нинг охирги 2та учрашувини ўрганиб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиб гол уриш эди. Ўйинимиз 15 дақиқаликда яхши чиқди. Кейин эса қизил карточка. "Пахтакор" майдонида бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин",- дейди Илҳом Мўминжонов.
- Аброр Исмоилов қизил карточка олишда неча фоиз ўзининг айби бор?
- Биринчи бўлимдан кейин кўриб чиқдик. Ҳакам ҳаққоний тарзда қизил карточка кўрсатди.
- Қизил карточка ўйинга тайёрланган режаларни қанчалик ўзгартириб юборди?
- Агар аҳамият берсангиз марказдаги футболчимизни йўқотганимизга қарамасдан схемамизни ўзгартирмадик. Ҳимоявий ўйин қилишда давом этдик. Қизилдан сўнг биринчи зонадаёқ ҳимояланишни бошладик, дея оламан. Иккинчи зонада кучимиз етмасди. "Пахтакор"нинг шу кунгача урган голларида ҳаммасида қанотдан узатма бўлган. Диққатни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Барибир хавотирим ўринли бўлиб чиқди. Қанотдан узатилган тўп дарвозамиздан жой олди. Мураббийнинг яхши ўйланган тактикаси экан.
- Агар қизил карточка бўлмаганида натижа қандай кўриниш оларди?
- Ғалаба учун ўйнардик. "Пахтакор"нинг олдинги чизиғи рақибга позицион ҳужум қилишга беряпти. Аввалги "Пахтакор" юқори прессинг билан ҳаракат қиларди. Позицион ҳужумда ўйлаганларимиз ўхшамади. Хавфли вазиятлар ўзи кам бўлди.
Футболчилар вазифаларимни бажаришди. Иккинчи зонада рақибни қабул қилар эканмиз қарши ҳужумга чиқмаймиз. Агарда янада орқароқда ўйнасак қарши ҳужумга чиқишимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи зонада тўп йўқотса прессинг қилмайди. Биз ҳам оддий жамоа эмасмиз. Жамоа гол урса ютади ёки дуранг ўйнайди. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди