22:39 / 06.04.2022
894

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди"

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди"
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Ўзбекистон кубоги мусобақасида қуръа бизга қизиқарли жамоаларни рўпара қилди. Гуруҳдаги барча рақибларимиз кучли ва номдор жамоалар ҳисобланади. Дастлабки ўйиндаёқ чемпионат пешқадами билан марказий ўйинда майдонга тушдик. Ғалабадан хурсандмиз, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Бизга қўшимча иштиёқ бериб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ислом Кенжабоев нега бугун майдонга туширилмади?
- Кенжабоевда жароҳат бор эди. У кетма-кет икки бор асосий машғулотларимизни ўтказиб юборди. Шу сабаб бугун уни майдонга тушириб таваккал қилишни истамадик. Албатта кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришига ишонамиз.

- Элгужа Григалашвилининг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?
- Бугун Элгужа катта ҳажмдаги ишни бажарди. Унинг ўйинларидан ҳамиша қониқиш ҳосил қилганман. Элгужа жамоамизнинг лидерларидан бири ва бугун ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.

- Суперлига ва кубок баҳсларида жамоа олдидаги аниқ мақсад қандай?
- Биз аввало "Навбаҳор" номини, брендини янада юксалтириш борасида ишлаяпмиз. Суперлигадаги мақсад жорий мавсумда жамоани ОЧЛ йўлланмасига эга чиқишини таъминлашдан иборат. Кубок баҳсларида ҳам олдимизда ғолиблик, финалга қадар етиб бориш вазифаси турибди. Такрор айтаман, "Навбаҳор" брендини янада юксалтириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди"