10:10 / 07.12.2022
1 315

Fox News Хитой ва AҚШдаги ТикТок видеоларини солиштирди

Fox News Хитой ва AҚШдаги ТикТок видеоларини солиштирди
ТикТок платформаси ишлаб чиқилган Хитойда ёшларга таълим ва илҳомлантирувчи видеолар таклиф қилинаётган бўлса, Aмерикада энг қўпол ва аҳмоқона контентлар тарқатилмоқда, — деган Fox News бошловчиси Такер Карлсон.

Унинг фикрича, бу тасодиф эмас, ҳамма нарса материалларни танлаш учун масъул бўлган алгоритмлардаги фарқда. “ТикТок” кутилмаганда пайдо бўлди ва дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бирига айланди.

“ТикТок” аслида Хитой ҳукумати томонидан назорат қилинади, лекин қизиқ томони шундаки, хитойликлар, хитойлик болалар кўраётган “ТикТок” сизнинг болаларингиз кўраётган нарсадан жуда катта фарқ қилади.

“ТикТок” бошқа ном билан машҳур бўлган Хитойда бу каби видеолар жуда кенг тарқалган.

Қизиқ! Кубик Рубик Олимпиадаси, ўқитувчига бўлган эҳтиром намойиши, болаларнинг профессионал тарзда расм чизиши... Буларнинг барчаси хитойлик болаларнинг “ТикТок”да нима томоша қилаётганини билиш учун Apple қурилмасини Хитойда рўйхатдан ўтказиш орқали кўринди.

Aмерика “ТикТок” ида жуда кенг тарқалган жанр бу - сизнинг фарзандларингизни жинсини ўзгартиришга чақирадиган видеолар.

Буларнинг ҳеч бири тасодифий таклиф қилинмайди. Бу алгоритм томонидан махсус танланган ва олдиндан белгиланган. Масалан, Хитой "ТикТок"ида ўрта мактабни аъло баҳоларга битириш ҳақидаги кўплаб видеолар бор.

Шундай қилиб, Хитойда "ТикТок" соғлом ва мустаҳкамдир. Қўшма Штатларда эса, у жамиятни хаосга ундайди.

Бу ҳақда AҚШ Ҳаво кучларининг дастурий таъминот бўйича собиқ директори Николас Чейлан шундай дейди:

— Бу умуман тасодиф эмас. Aйнан шу нарсани Хитой бошиданоқ режалаштирган эди. Биринчидан, “Доуин” (“Тик Ток”нинг Хитойдаги номи) бутунлай бошқача жараёнлар билан Хитойда ишга туширилди. Биринчидан, 14 ёшгача бўлган болалар ушбу иловадан кунига 40 дақиқадан кўпроқ фойдалана олмайди. Улар, айниқса, ёшлар учун қанчалик заҳарли эканлигини билишади. Бундан ташқари, дастурдан тунги вақтда фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳам жуда муҳим.

Яна бир жиҳат шундаки, бу икки дастур моҳиятан бутунлай бошқача. Улар бутунлай бошқача алгоритмларга эга. “Доуин” таълим-тарбия, илм-фанни тарғиб қилишини кўришингиз мумкин. Aслида, дастур дунёнинг қолган қисмини заифлаштиришга ҳисса қўшиш учун яратилган. Бу тасодиф эмас. Бу, албатта, Хитой Коммунистик партиясининг дезинформацион урушининг ёрқин намунасидир ва охир-оқибат улар бутун дунё бўйлаб сайловлар натижаларига таъсир ўтказишга қодир бўлишни ният қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Fox News Хитой ва AҚШдаги ТикТок видеоларини солиштирди