Сунъий интеллектга эга келажак қамоқхонаси намойиш этилди (видео)

1 дақиқа ўқиш220
Сунъий интеллектга эга келажак қамоқхонаси намойиш этилди (видео)
Яманлик молекуляр биолог Ҳошим Ал Гайли сунъий интеллектга эга Cognify номли келажак қамоқхонаси лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Сунъий интеллектга эга келажак қамоқхонаси намойиш этилди (видео)
Фото: @hashem.alghaili / Instagram
Мазкур қамоқхона жиноятчиларга содир этган барча ёвузликларини ўзларида ҳис қилишлари ва ўтмишларидан сабоқ олишларига имкон бериши кутилмоқда. Cognify тизими мия имплантати ва содир этилган жиноий кадрларни трансляция қиладиган қурилмани ўз ичига олади. Кадрлар сунъий интеллект (СИ) томонидан яратилган, унда жиноятчи ўзини қурбон ўрнида ҳис қилади.

Визуал эффектлардан ташқари, тизим жисмоний реакцияни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, маҳкум жабрланувчини қандай оғриқ ва азоб-уқубатларга дучор қилганини ҳис қилади. Жиноят ва ҳукмнинг жиддийлигига қараб, кадрларни муайян маҳбусга мослаштириш мумкин.
Сунъий интеллектга эга келажак қамоқхонаси намойиш этилди (видео)
Фото: @hashem.alghaili / Instagram
Қачондир Cognify сунъий хотираларни тўғридан тўғри маҳбуснинг миясига киритиши мумкин. Ушбу хотиралар реал вақт режимида яратилади. Реабилитация бир неча дақиқа давом этса-да, жиноятчига йиллардек туюлади. Баъзи хотиралар жабрланувчи оиласининг қайғуси ёки жабрланувчининг жисмоний ва ҳиссий жароҳатлари каби зўравонлик ҳаракатларининг узоқ муддатли оқибатларини моделлаштиради, дейилади лойиҳа тақдимотида.

Маҳбуслар юқори аниқликдаги мия сканеридан ўтадилар, бу уларнинг асаб йўлларининг батафсил харитасини яратади. Харита Cognify қурилмасига хотира, фикрлаш ва мантиқий фикрлаш учун масъул бўлган миянинг муайян ҳудудларини нишонга олиш имконини беради.

Cognify ҳар бир маҳкум ҳақидаги махфий маълумотлар ва унинг реабилитацияси тўғрисидаги маълумотлар базасига эга бўлади.

Мазкур концепция узоқ муддатли қамоқ ва у билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада қисқартириш орқали жиноий суд тизимида инқилоб қилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?