![Россияда YouTube билан боғлиқ муаммолар сабаб «ВК Видео»ни юклаб олиш кескин ошиб кетди](/uploads/posts/2024-08/x8b5939b025_ymxz70fvoiz1_ai3lq0weachmkgxldxg.webp.pagespeed.ic.ESWibaGWyB.webp)
Фото: Известия
Россияда бир сутка ичида «ВК Видео» иловасини юклаб олиш 250 минг мартагача ошди. Август ойининг биринчи ҳафтасида ушбу илова июль ойидаги ўртача кўрсаткичлар билан таққослаганда 4,5 баробар кўпроқ ўрнатилган.
Қайд этилишича, августдан бошлаб фойдаланувчилар платформада кўпроқ вақт ўтказишни бошлаган. Ойнинг дастлабки ҳафтасида илова орқали видеоконтентни томоша қилиш суткалик вақти ўтган ойнинг ўртача кўрсаткичларига нисбатан 25 фоизга ошган. Умумий ҳисобда бу 10,5 миллион соатдан кўп демак.
«ВК Видео»да қидирув сўровлари ҳам кескин — бирданига 86 фоизга ошган. Фойдаланувчилар асосан кўнгилочар шоулар ва блогерлар каналларини, илмий-оммабоп ҳамда таълимга доир контентларни қидирмоқда. Энг кўп қидирув сўрови берилаётган мавзулар орасида Парижда ўтказилаётган Олимпиада ўйинларига оид янгиликлар, мусиқий контент ҳамда ҳужжатли фильмлар ҳам бор.
Бундан олдин «ВК Видео» Россияда энг кўп юклаб олинган иловалар орасида биринчи ўринга кўтарилган эди. Бунга мамлакатда YouTube фаолиятида кузатилаётган муаммолар сабаб бўлмоқда. AppStore’да «ВК Видео»дан кейин энг кўп юкланаёган иловалар орасида Rutube ҳамда TikTok бор.
Аввалроқ Россияда YouTube видеохостинги муқобили сифатида ишлаб чиқилган «Платформа» мамлакатда Google сервислари блокланиши бошлангач ишламай қолгани тўғрисида хабар берилганди. «Платформа» Россияда 2024 йилнинг июнида YouTube’нинг ўрнини босувчи видеохостинг сифатида ишга туширилган. Rteam компанияси дастурчилари янги видеосервиснинг интерфейси ва функционаллигини максимал даражада YouTube’га ўхшаш қилиб яратган. Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейнга кўра, Россияда YouTube’га кириш тезлиги 70 фоизгача тушиб кетган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди расм](/uploads/posts/2024-08/x9b2907774d_88o85pgxbk2v-zbdglrfjjheuulmuaat.webp.pagespeed.ic.ieFRjbsIZF.webp)
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
![Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади расм](/uploads/posts/2024-08/x31b37e8f54_156107_94769eaf5906a54351cb9e52faad.webp.pagespeed.ic.6EtFM5KR3p.webp)
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
![Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди расм](/uploads/posts/2024-08/x2c8b55864c_ko9eaz9k01x6impmks9dcm1rkzt-kok2.webp.pagespeed.ic.38xibNjMh1.webp)
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
![ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади расм](/uploads/posts/2024-08/x9c95a1e46a_hamas2-gqzqrytd.webp.pagespeed.ic.M_KX7PhS9A.webp)
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
![Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради расм](/uploads/posts/2024-08/x2447a50678_nk8ooc0f-cery7-rjwurbenkmk9a0buj.webp.pagespeed.ic._tU9vbMUCb.webp)
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
![Эрон Исроилга ҳужум қилиш олдидан Россиядан ҳарбий ёрдам сўради расм](/uploads/posts/2024-08/xdf48e0a017_photo_2024-08-06_17-20-59-drotdlbc.webp.pagespeed.ic.cqSVYm4ru8.webp)
Эрон Исроилга ҳужум қилиш олдидан Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
![Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди расм](/uploads/posts/2024-08/x0a075a2f5b_k3bfb7ljw-jrrrpfj-imwlc1sclslfab.webp.pagespeed.ic.bW2F9qfzVt.webp)
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
![Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши расм](/uploads/posts/2024-08/xb7892970ea_reuters1-uuaqqfsh.webp.pagespeed.ic.2ih5P64NxQ.webp)
Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши