15:55 / 25.09.2024
89

Олимлар инсон ўлими санасини олдиндан айтиб берадиган “соат” яратди

Олимлар инсон ўлими санасини олдиндан айтиб берадиган “соат” яратди
Иллюстратив фото: Shutterstock
Сан Францискодаги Калифорния университети олимлари сунъий интеллектга асосланган, инсон ўлими санасини аниқлашга ёрдам берувчи иловани яратди. Ишланма Death Clock — ўлим соати деб номланди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Яратувчилар ўз ишланмаларини “сунъий интеллектга асосланган узоқ умр кўриш иловаси” деб атамоқда. Фойдаланишни бошлашдан олдин дастур махсус сўровномалар ёрдамида фойдаланувчининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни тўплайди. Вазн, қондаги қанд миқдори, қон босими, уйқу сифати, жисмоний фаоллик, зарарли одатларнинг мавжудлиги, овқатланиш ва ҳаёт давомийлигига таъсир қилувчи бошқа омиллар инобатга олинади.

Бундан ташқари, тахминий ўлим санасини ҳисоблашда инсоннинг ижтимоий ҳаёти ва руҳий ҳолати баҳоланади. Илова фойдаланувчи мулоқотга қанча вақт сарфлаши ва маълум бир вақтда қайси кайфият устунлик қилишини таҳлил қилади.

“Ўлим соати” инсоннинг вафот этиш санасини кунигача аниқликда кўрсатади. Бундан ташқари, дастур биологик ёшни ҳам акс эттиради ва умрни узайтириш учун рағбатлантирувчи воситалар, машқ турлари, қўшимча моддалар бўйича тавсиялар беради, дейилади хабарда.
Death Clock одамларни ҳаёт тарзини ўзгартиришга ва соғлиққа зарар етказувчи одатлардан воз кечишга ундаши мумкин. Бунда рағбатлантирувчи таъсир ўлим санасининг “ваҳимали яқинлиги”га асосланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар инсон ўлими санасини олдиндан айтиб берадиган “соат” яратди