
Хитойнинг Weibo микроблогида Xiaomi Mi Note 2 моделининг тасвирлари эълон қилинди. Ҳозирча мазкур моделнинг тақдимот санаси маълум эмас. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, гаджет 25 октябрда намойиш қилиниши мумкин.
Қизиғи шундаки, Xiaomi Mi Note 2 модели деб тахмин қилинаётган модель худди Galaxy Note 7 сингари икки томондан ён экранларга эга. Шу билан бирга, смартфонга қўш камера ўрнатилиши мумкин.

Weibo микроблогида тарқалган суратларга қараб яқинда эълон қилиниши кутилаётган Xiaomi Mi Note 2 модели компаниянинг бошқа қурилмалари каби MIUI интерфейсида ишлашини пайқаш мумкин. Бошқа манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi Note 2 модели Snapdragon 821 процессори ва 3600 мА/ст сиғимли батарея билан қувватланади. Унга 6 Гб тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда.
Ҳозирча моделнинг нархига аниқлик киритилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар