
iPhone’ингиздан янада самарали фойдаланишни хоҳлайсизми? MakeUseOf портали iOS тизимидаги 8 та яширин функцияни эълон қилди, улар орқали ҳаракатларни тезроқ ва осонроқ бажариш мумкин, деб Novyny.live сайти хабар берди.
1. Spotlight орқали илова ўрнатиш: Асосий экранни пастга суринг, керакли иловани ёзинг ва "Олиш" тугмасини босинг — App Store очилмасданёқ юклаш бошланади.
2. Иловани тез янгилаш: App Store иконасини узоқ босинг ва "Янгилашлар"ни танланг.
3. Тез юқорига қайтиш: Узун саҳифани ўқиётган пайтда экраннинг юқори ўнг қисмига (батарея ва сигнал зонаси) бир марта босинг — саҳифа юқорига кўтарилади.
4. "Эслатмалар" орқали ҳужжат сканерлаш: Иконкани узоқ босинг ва "Ҳужжатни сканерлаш"ни танланг.
5. Иловани тез алмаштириш: Face ID моделида экраннинг пастки қисми бўйлаб чапга ёки ўнгга суринг.
6. Контекстли менюлар: Иловалар иконасини босиб туринг — тезкор функциялар чиқади (масалан, Gmail — хат ёзиш).
7. Back Tap — орқа панельни икки/уч марта босиш: “Созламалар” → “Универсал кириш” → “Тегиш” → “Орқа панельни босиш” орқали турли функцияларни бириктиринг.
8. Қулфланган экрандан камерани тез очиш: Экранини чапга суринг ёки камера иконасини босиб туринг.
Ушбу ҳаракатлар орқали сиз ўзингизга вақт тежайсиз ва iPhone’дан унумлироқ фойдаланиш имконига эгасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар