date
views 0

Водородда ишлайдиган самолёт режаси кейинга қолдирилди

Водородда ишлайдиган самолёт режаси кейинга қолдирилди
Airbus компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқила бошланган водород ёқилғисида ишлайдиган самолёт лойиҳаси 2035 йилга қадар тўлиқ амалга ошмаслиги маълум бўлди, деб хабар берди Wylsa.com.

Лойиҳа доирасида 15 йил ичида водород ёқилғисида фаолият юритувчи учта сериявий самолётни ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Бунинг учун Airbus компанияси 1,7 миллиард евро маблағ йўналтирди. Бироқ, углерод чиқармайдиган двигатель яратишнинг амалий жиҳатдан муваффақиятли бўлиши таъминланмади. Шунингдек, водород ёқилғисини ишлаб чиқариш, ташиш ва хавфсиз сақлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам лойиҳанинг суръатини пасайтирди.

2024 йил февралда Airbus раҳбари Гийом Фори лойиҳа доирасида рақобатбардош тижорат самолёти яратишнинг иложи бўлмаганини билдирди. Март ойида эса у бу лойиҳани “Concorde” билан таққослади: у ҳам техник жиҳатдан илғор, лекин иқтисодий жиҳатдан самарасиз лойиҳа бўлган.

Ҳозирги пайтда лойиҳа Airbus таркибида яшашда давом этмоқда, аммо қисқартирилган бюджет ва муҳандислар сони билан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Водородда ишлайдиган самолёт режаси кейинга қолдирилди