date

TikTok мусиқачилар учун янги функцияларни жорий этди

TikTok мусиқачилар учун янги функцияларни жорий этди
TikTok иловаси бастакорлар ва мусиқа муаллифлари учун янги имкониятларни яратадиган функцияларни жорий этмоқда, деб TechCrunch хабар берди. Бу янгилик орқали ижодкорлар ўз мусиқаларининг тарқалиши ва унинг молиявий самарасини яхшироқ назорат қилиш имконига эга бўладилар.

Янги функциялар орасида "Artist Account" (Санъаткор аккаунти) каби махсус профил тури ҳам бор бўлиб, у орқали мусиқачилар ўз профилларида трекларини намойиш этиш, мухлислар билан боғланиш ва платформанинг аналитика имкониятларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, TikTok бастакорлар учун "Work With Artists" (Санъаткорлар билан ҳамкорлик) деб номланган янги платформани ҳам ишга туширмоқда. Бу сервис бренду ҳамда контент яратувчиларга мусиқачилар билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.

TikTok ўзининг мусиқа соҳасига қўшаётган ҳиссасини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Бу платформада ҳар куни миллионлаб фойдаланувчилар турли мусиқа трекларини ишлатиб видеолар яратишади, ва энди ушбу мусиқалар орқали уларнинг муаллифлари ҳам фойда кўриши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » TikTok мусиқачилар учун янги функцияларни жорий этди