Apple сўнгги йилларда ўз компьютерларини камдан-кам ҳолларда янгиламоқда. Масалан, қора цилиндр кўришидаги MacPro 2013 йилда ишлаб чиқарилган. Кўпчиликнинг фикрича iPhone асосий бизнесига айланган компания бошқа янгиланишларга пул ва вақтини сарфламасликка қарор қилган. Бироқ, Apple раҳбари Тим Кук бу сўзларни инкор этмоқда, деб хабар берди Kun.uz сайти.
"Баъзилар ОАВда бизнинг десктоплар борасидаги позициямизни муҳокама қилмоқда. Аммо бизнинг жуда ажойиб шахсий компьютерларни яратиш режаларимиз бор. Ҳеч ким бундан хавотир олмаслиги зарур", - дея маълум қилган Кук.
Унинг таъкидлашича, десктоп компьютерлар юқори сифатда ишлаши, хотира ҳажми ва бошқа бир қатор сабаблар туфайли “жуда муҳимдир”.
Шу билан бир қаторда, Кук айнан қандай компьютерлар ишлаб чиқарилиши ҳақида гапирмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Глобал Жануб кимники?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди