date

Vivo OriginOS 6 операцион тизимини тақдим этди

Vivo OriginOS 6 операцион тизимини тақдим этди

Vivo компанияси ўзининг фирмавий операцион тизими — OriginOS 6.0 ни тақдим этди. Янги версия Android 16 асосида ишлайди ва асосий янгилиги — Liquid Glass услубидаги интерфейс редизайни бўлди, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.

Тақдимот видеосида OriginOS 6 ва iOS 26 ўртасида кўп ўхшашликлар намоён бўлди: “шиша” дизайни, овозли ёрдамчи интерфейси, кнопка анимациялари ҳамда янги стандарт обойлар шулар жумласидан.

Яна бир қизиқ функция — блокировка экраниндаги расмни 3D форматда ҳаракатлантириш имкони. Бу функция ҳам iOS 26 даги эффектини эслатади.

OriginOS 6 Хитойда 10 октябрь, бошқа минтақаларда эса 15 октябрь куни чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Vivo OriginOS 6 операцион тизимини тақдим этди