iPhone 18 Pro Max тирналиб келгани ҳақидаги хабарлар тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Янги iPhone 18 Pro Max сотиб олинганидан атиги тўрт кун ўтиб, қурилмада сезиларли тирналишлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Смартфон эгаси бир неча кун фойдаланилган қурилманинг ҳолатини сурат ва видеоларда кўрсатган.
Тарқалган тасвирларда янги смартфон корпусида сезиларли тирналишлар борлиги кўринади. Қурилма эгасининг айтишича, у телефондан атиги бир неча кун фойдаланган.
Бироқ тирналишлар айнан қандай шароитда пайдо бўлгани ҳозирча номаълум.
Смартфоннинг ғилофсиз ишлатилгани, бошқа буюмлар билан бирга олиб юрилгани ёки қандайдир ташқи таъсирга учрагани ҳақида ҳам аниқ маълумот берилмаган.
Ҳозирча ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарларни iPhone 18 Про Max’да кенг тарқалган муаммо борлигини кўрсатувчи далил сифатида баҳолашга асос етарли эмас. Гап ҳозирча айрим фойдаланувчиларнинг алоҳида ҳолатлари ҳақида кетмоқда. Қурилманинг тирналишга чидамлилиги бўйича умумий хулоса чиқариш учун кўпроқ мустақил кузатувлар ва текширувлар талаб этилади.































Изоҳлар 0
…