Маск судда Grok xAI нейротармоғи учун OpenAI технологияларидан фойдаланганини тан олди

1 дақиқа ўқиш306
Маск судда Grok xAI нейротармоғи учун OpenAI технологияларидан фойдаланганини тан олди

Илон Маск Калифорния федерал судида xAI компанияси рақобатчиларнинг моделларини дистиллятсия қилиш усулидан қисман фойдаланганини тан олди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу ҳолат Маскнинг OpenAI компанияси, унинг бош директори Сэм Альтман ва Грег Брокманга қарши даъвоси бўйича суд жараёнида тасдиқланди. Маскнинг таъкидлашича, мавжуд илғор сунъий интеллектларга тизимли сўровлар юбориш орқали янги моделларни ўқитиш саноатда умумқабул қилинган амалиёт ҳисобланади.

Ҳозирда OpenAI, Anthropic ва Google каби йирик компаниялар учинчи томонлар томонидан уларнинг моделларидан шу мақсадда фойдаланишига қарши фаол курашмоқда. Асосий хавф шундаки, бошқа дастурчилар камроқ харажат эвазига бозор етакчиларига тенглашадиган нейротармоқларни яратиши мумкин.

Суд мажлисида Маск сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар рейтингини ҳам эълон қилди. У биринчи ўринни Anthropic компаниясига берди, ундан кейин OpenAI, Google ва Хитойнинг очиқ кодли лойиҳалари жой олди.

Ўзининг 2023 йилда асос солинган xAI компаниясини эса у кичикроқ иштирокчи сифатида баҳолади.

OpenAI вакиллари Маскнинг иқрори юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади. Етакчи лабораториялар эса ўз тизимларидан нусха кўчиришга қаратилган шубҳали оммавий сўровларни чеклаш механизмларини ишлаб чиқишни бошлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?