реМаркабле компанияси янги Папер Пуре планшетини тақдим этди

Рангли дисплейли Папер Про ва Папер Про Мове моделларидан сўнг, Э Инк планшетлари ишлаб чиқарувчиси реМаркабле ўзининг анъанавий монохром қурилмаларига қайтди. Янги Папер Пуре планшети 399 доллар нархда сотувга чиқди ва олти йиллик тарихга эга реМаркабле 2 моделининг ўрнини эгаллади. Қурилма замонавий техник хусусиятлар ва янгиланган дастурий таъминот билан жиҳозланган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги планшет 10,3 дюймли экранга эга бўлиб, аввалги моделга қараганда кенгроқ дизайнга эга. Бу эса фойдаланувчиларга ёзувлар билан ишлаш ва матн ўқишда қулайлик яратади. Қурилма 32 ГБ хотира билан таъминланган, бу аввалгисидан тўрт баробар кўпдир. Шунингдек, у 360 грамм оғирлиги билан олдинги моделдан 40 граммга енгилроқ.
Папер Пуре унумдорлиги реМаркабле 2'га нисбатан 50 фоизга ошган, 3820 мАҳ сиғимли батареяси эса 30 фоизга кўпроқ ишлаш имконини беради. Қурилма Slack ва Миро каби ҳамкорлик воситалари билан интеграция қилинган бўлиб, қўлда ёзилган қайдларни матнга ўгириш ва уларни бошқалар билан бўлишиш имконини беради.
Норвегиянинг реМаркабле компанияси реМаркабле 2 ишлаб чиқаришни тўхтатишини, аммо мавжуд фойдаланувчилар учун дастурий янгиланишларни давом эттиришини маълум қилди. Папер Пуре учун буюртмалар қабул қилинмоқда ва етказиб бериш июн ойининг бошидан бошланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!