Samsung Galaxy смартфонлари учун Google Play Сйстем янгиланиши чиқди

1 дақиқа ўқиш193
Samsung Galaxy смартфонлари учун Google Play Сйстем янгиланиши чиқди

Samsung компанияси ўзининг Galaxy смартфонлари учун Google Play Сйстем тизимини янгилашни бошлади. Атиги 10 МБ ҳажмдаги ушбу кичик янгиланиш қурилмадаги дастурий таъминот санасини 2026-йил 1-мартдан 1-апрелга ўзгартиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирча янгиланиш Ҳиндистондаги Galaxy S26 Plus фойдаланувчилари томонидан қайд этилган. Яқин вақт ичида мазкур янгиланиш бошқа минтақалардаги Samsung қурилмаларига ҳам етиб бориши кутилмоқда.

Гарчи янгиланишнинг аниқ таркиби ҳақида расмий маълумот берилмаган бўлса-да, Google Play Сйстем одатда хатоларни тузатиш, тизим барқарорлигини ошириш ҳамда Android компонентлари ва Google хизматларини оптималлаштириш учун хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Samsung яқиндагина One UI 8.5 операцион тизимининг якуний версиясини тақдим этган эди. Ушбу кичик янгиланиш эса тизим хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?