date

Starlink Шарқий Тиморнинг чекка ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлади

Starlink Шарқий Тиморнинг чекка ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлади

Шарқий Тимор мамлакат тарихидаги энг йирик рақамли ташаббуслардан бирини амалга оширди. Эндиликда 450 та чекка қишлоқ аҳолиси Starlink сунъий йўлдош алоқаси орқали юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳа Транспорт ва алоқа вазирлиги ҳамда Давлат бошқаруви вазирлигининг рақамли модернизация дастури доирасида ҳаётга татбиқ этилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Инфратузилмани ўрнатишда Starlink компаниясининг Шарқий Тимордаги расмий ҳамкори — Воракаи Лда муҳим рол ўйнади. Айнан ушбу компания илгари барқарор алоқа ва телекоммуникация инфратузилмаси бўлмаган ҳудудларни глобал тармоққа улади. Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, бу лойиҳа мамлакатдаги рақамли тенгсизликни бартараф этиш йўлидаги энг катта қадамдир.

Янги тармоқ давлат хизматларини энг олис ҳудудларда ҳам рақамли форматга ўтказиш имконини бермоқда. Қишлоқ аҳолиси эндиликда шаҳарларга кўп соатлик йўл босиб ўтирмасдан, таълим, тиббиёт ва маъмурий хизматлардан масофадан туриб фойдаланиши мумкин. Воракаи Лда вакилларининг сўзларига кўра, мамлакат аҳоли турмуш даражасини ва иқтисодий имкониятларини тубдан ўзгартирадиган «рақамли сакраш»ни амалга оширмоқда.

Starlink ҳозирда 160 га яқин мамлакат ва ҳудудларда 10 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига хизмат кўрсатмоқда. Компания ўз сунъий йўлдошлар тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда ва 2025-йилда ҳафтасига ўртача 70 дан ортиқ сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Шунингдек, SpaceX 2026-йилга бориб кунлик ускуналар ишлаб чиқариш ҳажмини 50 000 донага етказишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Starlink Шарқий Тиморнинг чекка ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлади