Anker Air+ Ultra Слим: iPhone учун янги ихчам қувват банки

1 дақиқа ўқиш182
Anker Air+ Ultra Слим: iPhone учун янги ихчам қувват банки

Anker компанияси ўзининг янги Air+ Ultra Слим Магнетик Повер Банк (Нано) ташқи аккумуляторини тақдим этди. Қурилма 10 000 мА·соат сиғимга эга бўлишига қарамай, атиги 1,47 см қалинлик ва 210 грамм оғирликка эга. У iPhone смартфонларининг камера блокини тўсиб қўймайди ва корпусдан ташқарига чиқиб кетмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилма 17 та кучли магнит ёрдамида смартфонга маҳкам ўрнашади. У 15 Вт қувватда симсиз қувватлаш имконини беради, бу эса iPhone 17 Pro моделини 30 дақиқада 40 фоизгача қувватлашга етарли. Шунингдек, USB-C порти орқали 30 Вт тезликда қувват олиш мумкин, бу усулда смартфон 22 дақиқада 50 фоизгача қувватланади.

Аккумулятор ичида Apple билан ҳамкорлик қилувчи АТЛ компаниясининг элементлари ишлатилган. Қизиб кетишнинг олдини олиш учун графен материаллар ва махсус ҳароратни назорат қилувчи чип ўрнатилган. Фойдаланувчилар Anker иловаси орқали батарея ҳолати ва ҳароратни реал вақт режимида кузатиб боришлари мумкин.

Янги модел ҳозирда 399 юан нархида олдиндан буюртма учун очиқ. Қурилма 1 мм гача бўлган магнитли ғилофлар билан ҳам бемалол ишлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?