Хитой телевизорлар бозори пасаймоқда, аммо экранлар катталашмоқда

Луоту Течнологй компанияси 2026-йилнинг биринчи чораги учун Хитой телевизорлар бозори бўйича ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, бозорда умумий пасайиш кузатилмоқда: етказиб бериш ҳажми 8,065 миллион донани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,8 фоизга камайди. Чакана савдолар эса 11,4 фоизга қисқариб, 6,4 миллион донани ташкил этди. Бу кетма-кет тўртинчи чоракдаги пасайиш бўлиб, яқин келажакда вазиятнинг яхшиланиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бозордаги пасайишга қарамай, истеъмолчилар тобора каттароқ ўлчамдаги телевизорларни танламоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ўртача экран ўлчами 64,3 дюймга етди, бу ўтган йилга нисбатан 2,6 дюймга кўпдир. 75 дюймли моделлар кетма-кет икки йилдирки энг оммабоп танлов бўлиб қолмоқда ва умумий савдонинг 24,3 фоизини ташкил этмоқда.
Ҳозирда 75 дюйм ва ундан катта ўлчамдаги телевизорлар улуши 40 фоизга яқинлашди. 75, 65, 55 ва 85 дюймли моделлар эса бозорнинг 74,7 фоизини эгаллаб турибди. Мутахассислар 60 дан 120 дюймгача бўлган экранлар учун 2,5–3,5 метр масофадан кўришни тавсия қилмоқда, шунингдек, 98 ва 100 дюймли йирик моделлар ҳам бозорда ўз ўрнини топмоқда.
Телевизорларнинг ўртача нархи ошган бўлса-да, энергия тежамкор моделлар бозорда етакчилик қилмоқда — уларнинг улуши 78,3 фоизга етди. Шунингдек, Mini-ЛEД технологиясига эга телевизорлар ҳам оммалашиб бормоқда: уларнинг чакана савдодаги улуши 26,7 фоизни ташкил этди ва йил якунига қадар етказиб бериш ҳажми қарийб 40 фоизга ўсиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!