Аоҳи Proметҳеус: 240 Вт қувватли кабел, зажигалка ва пичоқ бирда

Аоҳи компанияси смартфонлар, планшетлар ва ноутбукларни тезкор қувватлантирувчи ҳамда бир қатор қўшимча функсияларга эга Прометеус номли янги USB-C кабелини тақдим этди. 240 W қувватни қўллаб-қувватлайдиган мазкур қурилманинг маълумотлар узатиш тезлиги 480 Мбит/с ни, узунлиги эса 166 мм ни ташкил қилади.
Аоҳи компанияси Proметҳеус номли янги USB-C зарядлаш кабелини тақдим этди. Ушбу қурилма нафақат гаджетларни қувватлантириш, балки бир қатор қўшимча функцияларни бажариш учун мўлжалланган ғайриоддий аксессуардир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Кабел 240 Вт қувватни қўллаб-қувватлайди, бу эса смартфонлар, планшетлар ва ҳатто ноутбукларни тезкор қувватлантириш имконини беради. Маълумотлар узатиш тезлиги эса 480 Мбит/с ни ташкил этади. Қурилманинг узунлиги 166 мм га тенг.
Энг қизиқарли жиҳати шундаки, кабел корпусига зажигалка ва титан қотишмасидан тайёрланган яширин пичоқ ўрнатилган. Пичоқнинг Бринелл қаттиқлиги 400 бирликни ташкил этиб, у симларни ва бошқа турли буюмларни кесишга мўлжалланган.
Ушбу кўп функцияли аксессуар фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Аоҳи Proметҳеус кабелининг нархи тахминан 45 долларни ташкил этади.































Изоҳлар 0
…