Ҳонор арзон нархдаги янги AI Proжектор Pro моделини тақдим этди

Ҳонор компанияси ўзининг янги Ҳонор Чоисе AI Proжектор Pro қурилмасини эълон қилди. Ушбу модел сунъий интеллект ёрдамида тасвир сифатини автоматик созлаш ва фойдаланиш қулайлигига урғу берилган арзон ечим сифатида тақдим этилмоқда. Қурилма 15-май куни Хитой бозорида сотувга чиқарилади ва унинг нархи тахминан 200 долларни (1410 юан) ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги проектор Титаниум Грай ва Старlight Уайт рангларида ишлаб чиқарилади. Қурилма Android 9.0 операцион тизимида ишлайди ва фойдаланувчиларни безовта қиладиган рекламалардан холи эканлиги билан ажралиб туради. У 1920 х 1080 пиксел (Фулл ҲД) рухсатида тасвир узатиш имкониятига эга бўлиб, 2500:1 контраст нисбати ва 16:9 форматини қўллаб-қувватлайди.
Техник жиҳатдан қурилма ҲиСиликон В352 процессори, 2 GB тезкор хотира ва 32 GB ички хотира билан жиҳозланган. Шунингдек, проектор 5 Вт қувватга эга динамик, Wi-Fi, Bluetooth ва HDMI 2.0 портлари билан таъминланган. Сунъий интеллект функциялари туфайли қурилма автоматик фокуслаш, тасвирни тўғрилаш ва экран ўлчамига мослашиш каби вазифаларни мустақил бажара олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!