Anker 8,6 мм қалинликдаги янги магнитли қувват банкини тақдим этди

Anker компанияси Хитой бозорида ўзининг янги Air туркумига мансуб ультра юпқа магнитли қувват банкини (повер банк) тақдим этди. 5000 мА/соат сиғимга эга ушбу қурилма атиги 8,6 мм қалинликдаги корпус билан ажралиб туради ва 48 доллар атрофидаги нархда сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги модел сиmsиз қувватлаш режимида 15 В, USB-C порти орқали эса 20 В қувватни тақдим этади. Бу имконият фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида иккита қурилмани қувватлаш имконини беради. Anker маълумотларига кўра, iPhone 17 Pro смартфонини сиmsиз режимда 30 дақиқа ичида 33 фоизгача қувватлаш мумкин.
Қурилмада махсус дисплей ўрнига қувват даражаси ва иш ҳолатини кўрсатувчи ЛEД индикаторлар ўрнатилган. Шунингдек, 12,8 Н кучга эга магнитли бирикма смартфоннинг маҳкам ўрнашишини таъминлайди ва ҳатто ғилоф (чехол) орқали ҳам барқарор қувват узатишни кафолатлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!