date

Эски Ан-24 ва Ан-26 ўрнини босувчи Ил-114-300 самолётлари 2026-йилда чиқади

Эски Ан-24 ва Ан-26 ўрнини босувчи Ил-114-300 самолётлари 2026-йилда чиқади

Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) маълумотларига кўра, Россиянинг янги Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолётларини серияли ишлаб чиқариш 2026-йилдан бошланади. Корпорация раҳбари Вадим Бадеха талабга қараб йилига 6 тадан 12 тагача ҳаво кемаси ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда ушбу русумдаги илк самолётлар партиясини сотиб олиш учун бир нечта ҳудудлар даъвогарлик қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи Ил-114-300 лайнери Архангелск вилоятига топширилиши кутилмоқда. ОАК мутасаддилари мавжуд ички талабни тўлиқ қондириш имконияти борлигини таъкидламоқда.

Ил-114-300 — бу Ил-114 моделининг чуқур модернизация қилинган варианти бўлиб, у ички ва минтақавий йўналишлар учун мўлжалланган. Лайнер 68 нафар йўловчини ташишга қодир ва максимал юк билан 1400 км масофагача парвоз қила олади. Унинг асосий устунлиги кичик, қисқа ва ҳатто тупроқли учиш-қўниш йўлакларидан фойдалана олишидир.

Янги ҳаво кемаси маънан эскирган Ан-24 ва Ан-26 самолётлари, шунингдек, хорижнинг АТР-72 ва Бомбардиер Даш 8 моделларининг ўрнини босиши кутилмоқда. Самолёт тўлиқ Россия тизимлари, жумладан, ТВ7-117СТ-01 турбовинтли двигателлари билан жиҳозланган бўлиб, Арктика шароитида ҳам ишлашга мослаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Эски Ан-24 ва Ан-26 ўрнини босувчи Ил-114-300 самолётлари 2026-йилда чиқади