Жанубий Кореяда СК ҳйних ходимлари энг истиқболли куёвлар деб топилмоқда

Жанубий Кореяда СК ҳйних компанияси ходимлари маҳаллий танишув бозорида кутилмаганда энг нуфузли ва орзу қилинган номзодларга айланишди. Бунга компаниянинг сунъий интеллект технологиялари учун зарур бўлган ҲБМ-хотирага бўлган талаб ортидан эришган рекорд даражадаги молиявий муваффақиятлари сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
2026-йилнинг биринчи чорагида компания қарийб 25 миллиард доллар операцион фойда кўрди. СК ҳйнихда жорий этилган тизимга кўра, даромаднинг катта қисми ходимларга бонус сифатида тақсимланади. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, биргина чорак ичида ходимларга тўланган жами мукофот пуллари 2,5 миллиард доллардан ошиб кетган.
Илгари Жанубий Кореяда шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва йирик корпорациялар топ-менежерлари энг яхши куёвлар ҳисобланган бўлса, эндиликда бу мақом СК ҳйних ходимларига ўтди. Ижтимоий тармоқларда компания формасини кийиб юрган ходимлар танишув тадбирларида қизларнинг алоҳида эътиборига тушаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.
Қизиғи шундаки, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи яна бир гигант — Samsung Электроникс ходимлари бундай юқори мақомга эга эмас. Бунинг асосий сабаби бонуслар тизимининг СК ҳйнихдагидек сахий эмаслигидир. Ҳозирда Samsung Электроникс ходимлари ўз мукофот пулларини оширишни талаб қилиб, иш ташлашлар билан таҳдид қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!